Эмлаш ишлари давом этмоқда
Қашқадарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни риовжлантириш бошқармаси мутахассисларидан иборат штаб вакиллари Президентимизнинг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда эпизоотияга қарши профилактик эмлаш тадбирлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда ҳамда қўмита раиси Баҳром Норқобиловнинг қарорига мувофиқ ишчи гуруҳлар “маҳаллабай” усулда хонадонларда парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини профилактик текширувдан ўтказишмоқда.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси томонидан ҳудуддаги эпиззотик вазиятни мониторинг қилиш, гуруҳ усулида фаолият олиб бораётган ходимларнинг эмлаш жараёнларини мукаммал олиб боришлари учун семинарлар ташкил қилмоқда.
Жорий йил 7 апрел куни Қашқадарё вилоятига Сурхондарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи раҳбарлигида туман(шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари ҳамда Ҳайвонлар соғлигини муҳофаза қилиш, ташхис ишлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассислари тажриба алмашиш мақсадида ташриф буюришди.
Ҳамкасбларимиз Қашқадарё вилояти Қарши, Касби, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Чироқчи туманларида эпизоотияга қарши кураш чора тадбирларини амалга ошириш жараёни бевосита жойларига бориб кўришди.
Ишчи гуруҳ томонидан профилактик тадбирлардан ташқари, аҳоли ва чорвачилик субъектларида ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликларининг келиб чиқиши, оқибатлари, олдини олиш, қарши курашиш бўйича тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари биргаликда ташкил этилди.
Чорвачиликни ривожлантириш бўйича семинар ташкил қилинди
Вилоят прокуратураси ва Қашқадарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ташаббуси билан Қамаши туманидаги “Муродов Раҳматулла Мавлонович” чорва комплексида амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда чорвачилик йўналишидаги фермерлар ва ташаббускорлар иштирок этди. Иштирокчиларга чорва турлари ва уларни тўғри парваришлаш ҳамда банк кредитлари, субсидиялар тўғрисида мутахассислар томонидан маълумот берилди.